Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди шароитида черкез(қандим) доривор ўсимлигини етиштириш ва бирламчи қайта ишлаш технологиясини ўрганиш

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди шароитида черкез(қандим) доривор ўсимлигини етиштириш ва бирламчи қайта ишлаш технологиясини ўрганиш
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Magistrlik dissertatsiyasi
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-11 23:49:31
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А. Каримов БМТ Бош ассамблеясининг43-сессиясида нутқ сўзлаб дунё хамжамиятини Орол ва Оролбўйини ҳимоя қилишга чақирди. Будапештдаги СБСЕ(1994) ва Копенгагендаги учрашувларида Ислом Абдуғаниевич бу чақириққа бутун дунё аҳли ҳолокат сигнали деб қабул қилганини қайд қилиб ўтди. Орол муаммоси халқаро миқёсидаги масала бўлиб қолди ва уни зудлик билан ечиш керакдир. Орол денгизининг қуриб бориши билан боғлиқ бўлган экологик тангликни ўрмон мелиорацияси усули билан пасайтириш мумкин. Бугунги кунга келиб Орол денгизининг қуриб бориши сабабли5 млн гектарга яқин туби очилиб қолди, шундан700 минг га майдони енгил таркибли тупроқлардан иборатдир ва улар кучлироқ дефляцияга дучор бўладилар. Бу майдон йилдан йилга кенгайиб, сувнинг остидан тузга бой бўлган тупроқлар очилиб бораяпти. Орол денгизининг қуриган тубидан ҳар йили атмосферага шамол оқими билан бирга72 млн. Тоннагача қум ва чанг кўтарилаяпти, бу эса Оролбўйи минтақасида экологик танглик вужудга келтирмоқда.Қишлоқ хўжалиги билан банд бўлган1 га ер бир йилда520 кг туз тушмоқда.[1,2] Орол денгизини қуриши сабабли Оролбўйида шўрланиш жараёни кескин кучайди, бу эса ҳавода туз ва чанг пайдо бўлишига олиб келди, экологик танглик кучайтирди, маҳаллий аҳоли ичида оғир касалликлар тарқалиши кўпайди.Қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги пасайди, чўлланиш жараёни ривож ола бошлади. Шу минтақада яшовчи50 млн халқни бир қисми шу экологик танглик таъсирига дуч бўлди, бу эса болалар ва оналар улими ўсишига таъсир кўрсатди. Орол денгизининг қуриши оқибатида шунчалик чуқур, кенг ва қайтарилмаски, бу кенг минтақадаги ҳамма тирик жонзодга жиддий ҳавф келтиради. Амударёнинг қуйи хавзасида охирги20 йил ичида қамишзорлар760 минг гектардан100 минг гектаргача камайди, 60 га яқин кўл қуриди, ўрмонларнинг майдони3 марта қисқарди. Қимматли хайвонларнинг173 туридан ҳозирги вақтга келиб38 тури сақланиб қолди. Орол денгизининг қуриган тубидаги дефляция жараёнини пасайтирадиган ва чанг, тузнинг ҳавога кўтарилишини камайтирадиган, ҳавони тозалайдиган, ундаги кислородни кўпайтириб карбонат ангидрид газнинг миқдорини камайтирадиган омиллардан бири– ўрмон мелиорациясини кескин ривожлантиришдир, бу эса Оролбўйи минтақасида экологик аҳволни яхшилайди. Ўрмонзорларнинг барпо этиш учта асосий масалани ечади: –шамолнинг кинетик энергиясини камайтиради, илдизлари билан тупроқ заррачаларини маҳкамлайди, бу эса дефляция жараёнини камайтиради, яъни бу ерлардан туз, чанг ва қумни кўтарилишига тўғон бўлади; –денгизнинг қуриган тубидан чорвачиликни, асаларичиликни ривожланишига имкон яратилади ва доривор ўсимликлар кўпаяди; –дарахт ва буталардан иборат бўлган ўрмонзорлар экологик аҳволни соғломлаштиради, улар карбонат ангидрид газини хазм қилиб. Кислородни кўпайтиради, чангни тўплайди.

Дабавлено : 2021-04-11 23:49:31

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш