Маҳсулот сифатини бошқариш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш

Маҳсулот сифатини бошқариш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Magistrlik dissertatsiyasi
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-11 23:49:23
Мавзунинг долзарблиги.Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов2014 йил5-6 июн кунлари ўтказилган “Ўзбекистонда Озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: 2008 йилда бошланган инқироз билан боғлиқ воқеалар барчамизнинг эсимизда, ўшанда жаҳон миқёсида нарх-наво кўтарилиб, озиқ-овқат таъминотининг узилишлар юзага келгани Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг кўплаб давлатларида норозилик ва оммавий тртибсизликларга сабаб бўлган, бутун дунёда барқарорликка нисбатан жиддий хавф-хатарга айланган эди. Ер юзи аҳолисининг тез кўпайиб борётгани билан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш имкониятлари чеклангани ўртасидаги тафовут озиқ-овқат дастурини ҳал этиў масаласи йилдан-йилга кескинлашиб борёаётганининг асосий сабаби экани ҳақида бугун ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман. Содда қилиб айтганда, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши аҳоли сони ва эҳтиёжларининг ўсишидан ортда қолмоқда.” Республикамизда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар стандартлаштириштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифатни бошқариш соҳаларида янги йўналишларни белгилаб берди. Ўзбекистон Республикасининг“Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”, “Стандартлаштириштириш тўғрисида”, “Метрология тўғрисида”, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги ва сифати тўғрисида”, “Хўжалик субъектлари фаолиятининг давлат назорати тўғрисида”ги қонунлари, Республика Вазирлар Маҳкамасининг“Ўзбекистон Республикаси Миллий эталон базасини шакллантириш ва метрологик таъминотни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди. Республикамиз корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш ва халқаро бозорга чиқишга эришиш учунISO 9000 серияли халқаро стандартлар асосида сифат менежменти тизимини жорий этишга ва озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини барқарорлаштиришга қизиқувчиларнинг ортиб бориши кузатилмоқда. Сифат менежменти тизимини жорий қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини барқарорлаштириш, корхоналарнинг тендерларда қатнашиш, менежмент тизимини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш ва ҳамкорлик муҳитини ривожлантириш имкониятларини беради.

Дабавлено : 2021-04-11 23:49:23

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш