Кўчатзорни 1-даласида пайвандтагларни ҳар хил экиш схемаларини олма кўчатларини чиқишига таъсирини ўрганиш

Кўчатзорни 1-даласида пайвандтагларни ҳар хил экиш схемаларини олма кўчатларини чиқишига таъсирини ўрганиш
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Magistrlik dissertatsiyasi
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-11 23:49:15
Мавзунинг асосланиши ва унинг долзарблиги. Паст ва ўрта бўйли пайвандтаглар вегетатив йўл билан кўпайтирилади. Илдиз отган қаламча, ёғочланган қаламча, кўк қаламча, илдиздан чиққан бачкилар ва ҳоказо йўллар билан кўпайтирилади. Шунинг учун улар клон(дурагай) пайвандтаглар гуруҳига киради. Клон пайвандтагларни ватани юқори Осиё. Буларга Кавказ ва Кавказ орти мамлакатлари киради. Клон пайвандтагларданXV асрда Францияда фойдалана бошлашган. Ғарбий ЕвропадаXVIII асрда кенг қўламда қўллана бошланган. XIX асрда Қримга олиб келинган, сўнг диёримизга ҳам1902 йили Р.Р.Шредер томонидан дусснIII, парадизкаVIII турлари олиб кирилган. Пайвандтаглар тури кўп бўлса ҳам бошида уларни ажратадиган гуруҳ ва рақамлари бўлмаган. 1912 йили Англияни Ист-Молинг тажриба станциясида Р.Г.Хертон пайвандтагларнинг ҳар хил давлатлардан ажратиб олинган турини бир ерга жамлаб, биринчи бўлиб уларни бир системага солди. У16 турдаги олма пайвандтагларини ажратиб, уларни рим рақамлари билан белгилади(I-ХVI). Бир даврда ноклар учун ҳам вегетатив кўпаядиган клон пайвандтаглар ажратиб олинди ва уларни А дан С гача бўлган ҳарфлар билан белгиланди. Халқаро келишувлар асосида олма пайвандтаги рақами олдига ЕМ(Ист-Молинг) ҳарфини қўллашга қарор қилинди. Кейинчалик фақат М ҳарфи қўлланадиган бўлди. Ҳозирги вақтда хамма давлатда рим рақамлари ўрнига(М-I, М-II) қўллашга келишилган.

Дабавлено : 2021-04-11 23:49:15

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш