Қўриқ, лалми ва суғориладиган бўз тупроқларнинг зоофаунасини аниқлаш (ғарбий қурама тоғ ён бағри тупроқлари мисолида)

Қўриқ, лалми  ва суғориладиган бўз тупроқларнинг зоофаунасини аниқлаш (ғарбий қурама тоғ ён бағри тупроқлари мисолида)
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Magistrlik dissertatsiyasi
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-11 23:49:06
Мавзунинг долзарблиги. Тупроқнинг унумдорлиги унинг физик-кимёвий хусусиятларига, гумус қатлами, таркибида мавжуд бўлган органик ва минерал моддаларга ва айниқса унинг таркибидаги турли хил фойдали микроорганизмлар тўпламига, миқдорлари ва биологик фаолликларига бевосита боғлиқдир. Бундан ташқари экин майдонларининг турли географик кенгликларда жойлашуви, ўзлаштирилиш ва шўрланиш даражалари, уларда кечувчи биологик жараёнлар хусусиятларига қараб, етиштириладиган экинларни мақсадли равишда танлаш, замонавий, безарар биотехнологик усулларни яратиш лозимдир.республикамиз пахта етиштириш бўйича жаҳон миқёсида етакчи3-чи ўринни эгаллаб, сўнгги йилларда Республикамизда3,5 млн. Оқ олтин етиштирилиб, бир қатор мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Ҳозирда техник ўсимликларга, хусусан пахта, бошоқли экинлар, маккажўхори, қанд лавлаги кабиларга катта эътибор қаратилмоқда. Бинобарин, табиатдаги барча тирик организмлар ҳаётида, моддалар, элементларнинг фаол алмашинувида, айниқса асосий элементлардан углерод ва унинг айланишида яшил ўсимликлар, уларнинг кўк массалари ва улардан олинадиган маҳсулотлар катта аҳамиятга эгадир. Ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва унумли ҳосил беришида тупроқ таркибида мавжуд органик ва ноорганик моддалар, айниқса микроорганизмларнинг, хусусан кенг тарқалиши, хилма-хиллиги, ферментатив фаолликлари ўта муҳим ва аҳамиятлидир. Бинобарин, мамлакатимиз экин майдонлари ҳолатлари, сифати, тупроқлари таркиби, уларда кечувчи кимёвий ва биологик, айниқса микробиологик жараёнларни ўрганиш ва бошқариш усулларни яратиш, тупроқлар структурасини яхшилаш, унумдорлигини ошириш энг асосий ва долзарб вазифалардан биридир. Ушбу масалаларни ечиш табиатдаги экологик мувозанатни сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш каби муаммоларни ўз ичига олади. Маълумки, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олишда интенсив технологиялар, жумладан минерал ўғитлар(азот, калий, фосфорли), ҳамда қисман органик(гўнг, чириган ўсимлик чиқиндилари) ўғитлардан фойдаланиб келинади. Сўнгги йилларда яратилган биологик ўғитлар(махсус биогумус, азот тўпловчи ва чиритувчи бактериялар, замбуруғлар, тупроқ таркибидаги патоғен микроорганизмларни зарарсизлантирувчи антоғонистик хусусиятга микроорганизмларни ўз ичига олувчи), ҳамда, азот, минерал моддалар ва витаминлар манбаъи бўлиб хизмат қилувчи турли тубан сув ўтлари, фаол ил (чўкинди, балчиқ) қўллаш юқори самара бермоқда. Ушбу ўғитларни қўллаш нафақат экинлардан юқори ҳосил олиш ва микрофлорасини бойитиш, балки тупроқ микроструктурасини яхшилаш, ўсимликларнинг турли касалликларга(гоммоз, фузариоз, илдиз чириши ва ҳ.к) чидамлигини оширишга ва ҳосил сифатли яхшилашга эришилади.

Дабавлено : 2021-04-11 23:49:06

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш