Кузги бўғдойдан кейин ноананавий усулда ерни экишга тайёрлаш ва такрорий экинлар агротехникаси

Кузги бўғдойдан кейин ноананавий усулда ерни экишга тайёрлаш ва такрорий экинлар агротехникаси
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Magistrlik dissertatsiyasi
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-11 23:48:49
Мавзунинг долзарблиги: Кузги ғалла экинлари ҳосили йиғиб териб олингандан кейин бўшаган ер майдонларини ўз вақтида ишлов бериш ва улардан қишлоқ хўжалик экинлари экиб фойдаланиш бугунги деҳқончиликнинг олдида турган долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Ишнинг мақсад ва вазифалари: Ана шулар ва бошқа камчиликларини ҳисобга олиб, кузги буғдойдан бўшаган экин майдонларини такрорий экинлар экишга таёрлашда ноананавий усулларни деҳқончилик амалиётига киритиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланиши билан бирга бугунги кунда ўта долзарб масала бўлиб ҳам қолмоқда. Тадқиқот объекти: Дала тажрибаси Урта Чирчиқ туманида жойлашган Тош ДАУ нинг ўқув тажриба хўжалигида олиб борилди. Бунинг учун кузги буғдойдан бўшаган дала танлаб олинди. Тадқиқот услубияти: Тадқиқотда Ғаллаорол донли экинлар илмий тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган услубиятдан фойдаланди ва илмий ишнинг мақсадидан келиб чиқиб дала тажрибаси олиб борилди. Илмий ишнинг янгилиги. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг таннархини ошиб бориши уни ишлаб чиқариш жараёнларини камайтириш вазифасини қўймоқда, шу билан бир қаторда эндиликда ҳар бир технология энергия тежаш нуқтаи назарида қаралиши талаб этилмоқда, яъни етиштирилган маҳсулот кам харажатбоп маҳсулот бўлиши талаб этилади. Ана шу қўйилган вазифалардан келиб чиқиб ерларни ноананавий усулда ишлашни илмий асослаш мазкур ишнинг янгилиги ҳисобланади. Илмий ишнинг амалий аҳамияти: Кузги ғалла экинларидан кейин тупроқда чириндини кам бўлиши ва тупроқнинг структура ҳолатини ёмонланиши уни янада кўпроқ зичлашишига сабаб бўлади. Шу нуқтаи назарда кузги буғдойдан бўшаган ерларни кам харажат технологиялар асосида ишлаш даврнинг талабидир.Бу тадбир ёқилғи мойлаш материалларини ва харажатларни20-25% тежаш имкониятини беради. Ишни тузилиши ва таркиби: Диссертация иши- 5 та бобдан иборат бўлиб, 20 жадвал, 6 диаграмма ва84 бетни ўз ичига олади. Хулоса ва таклифларнинг қисқача умумлаштирилган ифодаси- Кузги буғдойдан бўшаган ерларни кам харажат технологиялар асосида ишлаш даврнинг талабидир. Бу тадбир ёқилғи мойлаш материалларини ва харажатларни20-25% тежаш имкониятини беради.

Дабавлено : 2021-04-11 23:48:49

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш