Мустакил Республикамизнинг келажаги албатта халқнинг саломатлиги, саломатликни сақлашга боғлиқ. Ҳозирги кун талаби юксак малакали мутахассислар тайёрланаётган ҳамшираларнинг билим ва малакаларига боғлиқдир. Давр тиббиёт ҳамширасидан ҳар қандай шароитларда ҳам дадил бўлишни, ўз ишига ҳалол виждонан ижодий ёндашиб, мустақил иш юритишни талаб қилади. Шу сабабли тиббиёт ҳамширасини доимий равишда мустақил ишлашга, ўз касби доирасида янгича фикрлай олишга ўргатиш ҳар бир педагогнинг бурчидир.