Ахборот тизимлари ва технологиялари йилдан-йилга кишилик фаолиятининг турли соҳаларида кенг қўлланимоқда. Уларни яратиш, ишга тушириш ва ҳаётга кенг адбиқ этишдан мақсад – жамият ва инсон бутун ҳаёт фаолиятини ахборотлаштириш борасидаги муаммоларини ҳал этишдир. Жамиятни ахборотлаштириш еганда инсон фаолиятининг барча ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда бойитилган билимлар, ишончли ахборотлар билан тўлиқ ва ўз вақтида ойдаланишни таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ҳамма жойларда татбиқ этиш тушунилади.