Биология –бу тириклик (хаёт) хақидаги фан бўлиб ,материянинг маълум бир шакли сифатида тирикликнинг яшаш ва ривожланиш қонуниятларини ўрганади .
Биология атамаси 1802 йилда бир-биридан бехабар холда француз олими Ж..Б.Ламарк ва немис олими Г.Р.Тревиранус томонидан фанга киритилган бўлиб , юнонча bios- хаёт, logos-фан , яъни хаёт хакидаги фан деган маънони англатади . Биология қисқача айтганда хаёт , унинг шакллари ,тузилиши, ривожланиш қонуниятлари тўғрисидаги фандир.