Ахборот технологияларининг ривожланиши натижасида ахборот коммуникация технологиялари таълим тизимига тезкор суръатларда кириб борди. Жумладан бугунги кунда таълим жараѐнида ахборот коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўқитишнинг турли усуллари қўлланилиб келинмоқда. Булар қаторига масофавий таълим тизимлари, тренажер дастурлари, ва турли кўринишдаги ўргатувчи дастурларни айтиш мумкин.