Мазкур маърузалар матни электр ва магнетизм фанининг асосларини ўз ичига олган бўлиб, мавзу танлаш ва уларни баён қилишда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети физика факультетининг ўқув дастурига амал қилинди. Маърузалар матнида асосий эътибор электр ва магнетизм фанининг физик моҳиятини очишга, муҳим ходисаларни ёритишда фойдаланиладиган услуб ва ту-шунчаларга қаратилган.
Ушбу маърузалар матни Университет талабалари учун мўлжалланган.