Мамлакатимиз миллий иқтисодининг ҳеч бир тармоғи самарали ва мўьтадил ташкил қилинган ахборот инфратузилмасисиз фаолият кўрсатиши мумкин эмас. озирги кунда миллий ахборот ресурслари ҳар бир давлатнинг иқтисодий ва ҳарбий салоҳиятини ташкил қилувчи омилларидан бири бўлиб хизмат қилмоқда. шбу ресурсдан самарали фойдаланиш мамлакат хавфсизлигини ва демократик ахборотлашган жамиятни муваффақиятли шакллантиришни таъминлайди. ундай жамиятда ахборот алмашуви тезлиги юксалади, ахборотни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш бўйича илғор ахборот-коммуникациялар ехнолопштарини қўллаш кенгаяди. Турли хилдаги ахборот худудий жойлашишидан қатьий назар бизнинг кундалик ҳаётимизга Internet халқаро компьютер армоғи орқали кириб келди. Ахборотлашган жамият ушбу компъютер тармоғи орқали тезлик билан шаклланиб бормоқда. Ахборот дунёсига саёҳат қилишда давлат чегаралари деган тушунча йўқолиб бормоқда. Жаҳон компьютер тармоғи давлат бошқарувини тубдан ўзгартирмоқда, яъни давлат ахборотнинг тарқалиши механизмини бошқара олмай қолмоқда. Шунинг учун ҳам мавжуд ахборотга ноқонуний кириш, улардан фойддланиш ва йўқотиш каби муаммолар долзарб бўлиб қолди. Буларнинг бари шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлиги даражасининг пасайишига олиб келмоқда. Давлатнинг ахборот авфсизлигини таъминлаш муаммоси миллий хавфсизликни таъминлашнинг асосий ва ажратмас қисми бўлиб, ахборот ҳимояси эса давлатнинг бирламчи риоритет масалаларига айланган.