Мавзунинг долзарблиги. Саноат ва қишлоқ хўжалиги технологик жараёнлари, иситиш ва иссиқ сув таъминоти ҳамда ҳавони мўътадиллаш учун паст ва ўрта температурали иссиқлик ишлаб чиқариш қуёш энергиясидан фойдаланишнинг асосий йўналишларидан биридир. Республика ёқилғи-энергетик баланси ҳисобидаги энергия миқдорининг 25% иситиш ва иссиқ сув таъминотида истеъмол қилинади. Шунингдек, республиканинг радиация-иқлим шароитида иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун қуёш энергиясидан фойдаланиш техникавий ва иқтисодий нуқтаи назардан энг самарали ҳисобланади.