Жиноят процесси иштирокчиларининг ваколатлари қонунда белгиланганига қарамай доимий равишда такомиллашиб бормоқда. Масалан, суднинг ваколатларини ошириш мақсадида дастлабки терговда суд назоратининг жорий қилиниши, апелляция, кассация инстанцияси тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган иштирокчиларнинг ваколатларининг кенгайтирилиши, ярашувчилик институти таъсис этилиши билан жабрланувчининг ваколатини кенгайтирилиши ҳамда гумон қилинувчи, айбланувчига нисбатан имтиёзлар яратилганлигини эътироф этиш мумкин.