Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган дастурлар бўйича амалга оширилади. Бу дастурлар бўйича вазирликлар ва идораларнинг мониторинг турлари бўйича асосий ишлари, уларнинг ҳамжиҳатлиги ва ахборот билан алмашиниш назарда тутилган.