Маъруза даволаш ва тиббий-педагогика факултетларининг 4 курс талабалари учун мўлжалланган.
Маърузанинг мақсади
Талабаларга сувни (гидротерапия) ва минерал сувни (бальнеотерапия) даволаш мақсадида қўлланилиш имкониятлари ҳақида тушунча бериш. Талабаларни иссиқлик омиллари – балчиқ, парафин, озокериттерапиянинг организмга таъсири билан таништириш. Шу билан бирга курортлар, санатор-курортга борувчиларни саралаш, Ўзбекистон курортлари ҳақида тушунча бериш.