Психологик манбаларда кўрсатилишича, психиканинг энг муҳим хусусияти шундан иборатки, инсон ташқи таъсиротларнинг акс эттирилишидан ўзининг кейинги фаолиятида, хатти-ҳаракатларида доимо фойдаланади ва ижодий ёндашуви натижасида баъзи бир ўзгаришлар киритади. Инсонда шахсий тажриба, кўникма, малака ва билим кўлами орта бориши ҳисобига фаолият ҳамда хулқ-атвор тобора мураккаблашиб, янги мазмун, янги сифат касб эта бошлайди.