Бозор иқтисодиѐти муносабатларини ривожланиши корхоналарнинг самарали ишлашини таъминлашда қабул қилинаѐтган бошқариш қарорларини изчиллигини ва жавобгарлигини янада оширади. Корхонани ишлаб чиқариш, тижорат, молиявий ва бошқа соҳаларидаги хўжалик фаолияти натижалари унга таъсир этаѐтган турли омилларнинг ўзаро боғлиқлигига ва натижавий кўрсаткичга таъсирига боғлиқ равишда ўзгаради.