Ёшларнинг маънавий оламини болаликдан бошлаб эзгу ғоялар асосида шакллантириш мамлакатимизда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида олиб борилаётган сиёсатнинг муҳим йўналишларидан этиб белгиланган. Болаларда одоб-аҳлоқ, ота-онага ҳурмат, Ватанга муҳаббат, эзгулик ва инсонийлик каби юксак маънавий мезонларни қарор топтириш бугунги глобаллашув шароитида тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.