Мавзунинг долзарблиги. Саноат ва қишлоқ хўжалиги технологик жараёнлари, иситиш ва иссиқ сув таъминоти ҳамда ҳавони муътадиллаш учун паст ва ўрта температурали иссиқлик ишлаб чиқариш қуёш энергиясидан фойдаланишнинг асосий йўналишларидан биридир. Республика ёқилғи-энергетик баланси ҳисобидаги энергия миқдорининг 25% иситиш ва иссиқ сув таъминотида истеъмол қилинади.