Республикамизни мустақил деб эълон қилиниши, оламшумул воқеа сифатида тарих саҳифаларига ёзилди. Ўз истиқлолини қўлга киритган давлат олдида улкан вазифалар туриши шубҳасиздир. Шу боисдан «олдимизда муҳим вазифалар турибди, бу вазифаларни ба-жариш халқимиздан кўп синовларни бошдан кечиришни, ишимизда ҳалоллик ва фидойилик бўлишини талаб қилади» -деган эди ҳурматли Президентимиз И.А.Каримов.
Республикамиз олдида турган муҳим вазифалардан бири, фуқаролик ҳуқуқий давлатни барпо этиш, бунинг учун фуқароларимизнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий савиясини оширишдан иборатдир. Ҳуқуқий давлат бу қонун устиворлиги демакдир. Эндиликда республикамизда қонунчилик мустақиллигимизнинг аж-ралмас қисмига айланиши лозим.