Замонавий техниканинг ҳар хил сохаларини ривожланиши ва ностационар ўзаро таъсирда ишлайдиган янги конструкция-ларни яратиш туташ муҳитларда тўлқин тарқалишлари ва қаттиқ ҳамда деформацияланувчи жисмлар билан ўзаро таъсири билан боғлиқ бўлган ностационар тўлқин жараёнларини тадқиқотисиз мумкин эмас. Уларга мисол сифатида сейсмик ва зарбали тўлқинлар таъсири натижасида изотропик ва ғовак-изотропик муҳитда жойлашган ҳар хил резервуарларни, метро тоннел-ларини, сферик қаттиқ тўсиқларни атроф муҳит билан ўзаро таъсирини ўрга-ниш муҳимдир.