Дарсликда қишлоқ хўжалик ҳуқуқининг предмети, тизими, манбалари, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш, қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги), фермер ва деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқий ҳолати, қишлоқ хўжалик корхоналарининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи, қишлоқ хўжалик корхоналари мулкининг ҳуқуқий ҳолати, қишлоқ хўжалик корхоналари молиявий фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш, қишлоқ хўжалик корхоналарида шартнома муносабатлари ва меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалик қонунчилигини бузганлик учун юридик жавобгарлик каби масалалар ёритилган.