Газ саноати – Ёкилғи – энергетика мажмуасининг энг ривожланган
тармоғи. Унинг Республикада қазиб олинаётган ёкилғи балансидаги ҳиссаси
82,2% ни ташкил этади. 1972- йилда Муборак газни кайта ишлаш
заводининг биринчи навбати ишга туширилиб, газни магистрал
газопроводларга узатишдан олдин аралашмалардан тозалаш имкониятилари
яратилди. (1994 йилда заводнинг 4-навбати ишга туширилди). Яқин
йиллардада Шуртанда газ-кимё заводи биринчи махсулотларини бера
бошлади. Фаргона нефтни, Муборак газни кайта ишлаш заводлари ва
Шуртан газ комплексида йилига 100 минг тоннага яқин суюлтирилган газ
ишлаб чикарилади.