"Ферментлар (энзимлар) - хилма-хил биокимёвий ва кимёвий реаксияларни амалга оширувчи оқсил табиатига эга бўлган биокатализаторлардир.
Ферментлардан биологик катализатор сифатида одамлар, турли хил сохадаги амалий фаолиятларида кенг фойдаланиб келишмоқда. Ферментлар манбаи ҳайвон тўқималари, ўсимликлар хужайралари ва микроорганизмлар бўлиши мумкин."