Боланинг дунёга келишидан тортиб то балоғатга етгунича ўсиши-унингжамият аъзоси сифатида шаклланиши, шахс сифатида камол топиши жараёнидир.
Ушбу жараёнда мактаб энг асосий ва муҳим ўринлардан бирини эгаллайди десак муболаға бўлмас. Зеро, мактабда бола кейинги ҳаёти учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакалар заҳирасини тўплаб, жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида шаклланиши сари қадам қўяди.