Республикамиз “кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари” тараққиёт йўлидан бормоқда. Ушбу тараққиёт йўлининг асосий мақсади бўлиб, бир томондан, республикамизни бозор муносабатларига асосланган ривожланган иқтисодиётга бўлган давлатлар сафига киритиш, иккинчи томондан эса, уни демократик фуқаролик жамиятига айлантириш ҳисобланади.