Ер юзасининг баланд кўтарилган қисмлари одатда жуда паст-баланд (парчаланган), бир томонга йўналган қатор тоғлар — тоғ тизмаларидан иборат бўлади. Тоғ тизмаларини водийлар бир-бирларидан ажратиб туради. Кавказ, Урал, Альп, Химолай тоғлари ва кенг майдонларни эгаллаган бошқа тоғ системалари тоғли ўлкалар дейилади