Она тили ўқитиш методикасининг баклавриат йўналиши бўйича яратилган мазкур дарсликда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «Она тили таълими Конценцияси», «Она тилидан давлат таълим стандарти» талабларига мувофиқ талабалар ва ўқувчиларнинг коммуникатив саводхонлигини ошириш, она тили машғулотларини янги педагогик технология асосида ташкил этиш, она тили дарсларининг самарадорлигини ҳозирги замон талаблари даражасига олиб чиқиш ва дарс жараёнига татбиқ этишнинг усул ва воситалари ҳақида баҳоли қудрат тавсиялар берилди. Унда замонавий йўналишлар бўйича яратилган қўлланмалар, дарсликлар, мақола ва маъруза матнларига тўпланди.
Дарслик педагогика университетлари ва институтлари, аспирантлар, шунингдек она тили ўқитувчилари ва методистлар учун мўлжалланган.