Мустақиллик туфайли юртимизда болалалр ва ўсмирлар спорти давлат сиёсатининг устивор йўналишлари доирасидан жой олиб, «Соғлом авлод» дастури ва Президентимиз томонидан жорий этилган «Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси» кўмагида юксак чўққи сари қанот ёзмоқда. Кечаги ёш спортчи болалар бугун нафақат ўзбек спортини Олимпия ўйинлари, Жаҳон ва Осиё мусобақалари шоҳсупаларига олиб чиқмоқда, балки ўз натижалари билан юртимиз шон-шуҳратини жаҳон ҳамжамияти олдида тараннум этмоқда.