Машинасозлик саноати жиҳозларида қўлланадиган валлар тўғри ва шаклдор бўлади. Валларнинг ўлчами кенг кўламда бўлади: диаметри бўйича – 20 дан 250 мм гача ва ундан катта, узунлиги бўйича – 200 дан 8000 мм гача ва ундан катта. Айрим валларнинг, м.н, резина аралаштиргич валининг оғирлиги 5 т гача бўлади.