Ребойлерларда амалга оширилаётган жараёнларнинг такомиллашмаганлиги ва иссиқлик узатиш самарадорлигининг юқори эмаслиги сабабли улар кўп миқдорда иссиқлик энергиясини истеъмол қилиши, катта габарит ўлчамга ва оғир вазнга эгалиги ҳамда уларга техник хизмат кўрсатишнинг мураккаблиги ва давомийлиги билан тавсифланади. Шу сабабдан, мазкур ускуналарда амалга оширилаётган иссиқлик алмашиниш жараёнларни жадаллаштириш асосида уларнинг технологик самарадорлигини оширишнинг илмий-амалий асосларини яратиш долзарб муаммо ҳисобланади.
Нефть-газ конденсати аралашмаларини қувурли иссиқлик алмашиниш ускуналарида углеводородли иссиқлик ташувчилардан фойдаланиб, қайнатиш жараёнини жадаллаштириш ҳисобига рибойлернинг иш самарадорлигини ошириш асосий мақсад ва вазифаларига киради.