Битирув малакавий ишида, Сурхондарё вилояти Қумқурғон туманидаги «Оқжар» насос станциясини электр энергияси билан таъминловчи 35/6-10 кВ ли «Оқжар» подстанциясини синаш созлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва уни бажариш тартиб-қоидалари ўрганилган бўлиб, уларга ойдинлик киритиш мақсадида: подстанциянинг ўрнашган ўрни; электр истеъмолчиларнинг юкламасини ҳисоблаш; қисқа туташув токларини ҳисоблаш ва реле ҳимоя воситаларини танлаш; подстанцияни ҳимоялаш ва подстанциядаги асосий ускуналарни профилактик синаш ва созлаш тадбирларини ўтказиш; техник иқтисодий ҳисоблаш каби масалалар ўрганилган ва танланган вариантнинг устун томонлари ҳақидаги хулосалар келтирилган.