Мазкур қўлланма туркий халқлар адабиёти курси учун тузилган бўлиб, бу курс республикамизнинг педагогика институтлари ва университетларида филология мутахассислиги бўйича бакалавр даражасини олувчи талабаларга ўқитилади. «Туркий халқлар адабиёти» курси Ўрта Осиё ва Қозоғистон, озарбайжон, татар, бошқирд ва ўзга туркий халқлар адабиётлари намуналарини ўз ичига олади.