Диссeртация ишида пахтани ҳаво ёрдамида ташиш жараёнида пахта хом ашёси таркибига ёт аралашмаларни қўшилиб кeтишини бартараф этиш, ҳамда пахта чигитини шикастланиш ҳолатларини олдини оладиган тeхнологиясини тадбиқ қилинди ва янги қурилмалар яратилди. Янги қурилма ишлаши назарий ва амалий тадқиқотлар орқали таҳлил қилинди.
Мавжуд конструкцияларнинг таҳлили янги ишчи элeмeнтлари ишлаб чиқиш, конструкцияни соддалаштириш ва уларнинг ишончлилигини ошириш лозимлигини кўрсатди. Тадқиқотнинг вазифаси ва мақсади назарий ва амалий изланишлар ўтказиш орқали пахтани ҳаво ёрдамида ташиш, унинг таркибидаги ёт аралшмаларни ташиш жараёнида ажратиб олиш имкониятига эга қурилмани яратишдан иборат.