Ишдан мақсад: Металл ва қотишмаларнинг асосий турлари, физик механикавий хоссалари ҳамда кўлланиш соҳалари билан танишиш.
Умумий маълумот. Барча металлар икки гуруҳга: қора металлар билан рангли металларга бўлинади. Қора металларга гуруҳига, асосан, темир ва унинг қотишмалари (чўян ва пўлат) киради, қолган барча металлар рангли металлар гуруҳини ташкил этади.