Персонални бошқаришга доир янги хизматлар одатда анъанавий хизматлар: кадрлар бўлими, мехнатни ташкил этиш ва иш хақи бўлими, мехнатни мухофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўлими ва хоказолар асосида тузилади. Янги хизматларнинг вазифаси корхона ва ташкилотдаги кадрлар сиёсатини амалга оширишдан, мехнат потенциалини бошқариш сохасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборатдир.