Сув хўжалиги инновация менежменти фани «Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти» факультетининг менежмент (соҳалар бўйича) бакалаврларини тайёрлашга қўйилган талаблар ҳисобга олиниб, ҳар бир мавзудан кейин асосий таянч тушунчалар ва атамалар, такрорлаш ва мунозора учун саволлар берилди, китобнинг охирида эса асосий ва қўшимча адабиётлар рўйхати келтирилди.