Ўқув қўлланма терининг тузилиши, чарм ва мўйна хом ашёлари ва улар хоссалари, чарм ва мўйна тайёр маҳсулотлари, уларни консервалаш усуллари, чарм ва мўйна ишлаб чиқариш тайёрлов, ошлаш ва пардозлаш жараёнлари, уларнинг назарий асослари ва амалда бажарилиши келтирилган.
Ушбу ўқув қўлланма «Чарм ва мўйна технологияси» мутахассислиги йўналиши бўйича таълим олаётган олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган бўлиб, касб-ҳунар коллежлари педагог ва муҳандис-педагогларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тингловчилари учун фойдалидир.