Қашқадарё вилояти Ўзбекистоннинг жанубида, Қашқадарё дарёсининг водийсида жойлашган. Вилоят маъмурий жиҳатдан ғарбдан Бухоро вилояти, шимолдан Самарқанд вилояти, шарқдан Тожикистон Республикаси ва Сурхондарё вилояти, жанубдан Туркманистон Республикаси билан чегараланади.