Ўқув қўлланма халқаро туризм бизнесини ўрганиш, таҳлил қилиш ва унинг шаклланишида асосий жараёнларни ҳамда ривожланиш босқичларини аниқлашга бағишланган.
Ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг иқтисодий мутахассисликлари бўйича билим олаётган талабалар, тадқиқотчилар, профессор - ўқитувчилар, туризм касб - ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда туризм соҳаси билан шуғулланаётган барча ходимларга мўлжалланган. Ўқув қўлланма айрим камчиликлардан ҳоли бўлмаслиги мумкин. Китобхонларнинг бу борадаги барча фикр-мулоҳазалари ва таклифлари муаллифлар томонидан миннатдорчилик билан қабул қилинади.