Абдулкосим Фирдавсий номи жахонга машхур. Унинг Европа китобхоналари қалбини мафтун этганига хам икки аср бўлди. Шарқда эса у минг йилдан бери кишилар завқ-шавқини қўзғаб, фикру-уйи, орзу-умидларига мадад бериб келмокда. Шоирга боқий умр, номига безоволлик бахш этган асар унинг биргина достонидур.