Республикамизда иқтисодий ислохат изчил амалга оширилаётган хозирги даврда ахолини озиқ-овқат махсулотларига бўлган талабини тўлароқ қондириш ва бу сохадаги таъминотни тубдан яхшилаш энг долзарб масалалардан бири хисобланади. Бу вазифаларни мувоффақиятли хал этиш айниқса, дон махсулотларини сақлаш ва қайта ишлашдек мухим вазифага алохида эътибор бериш талаб қилинади. Одатда дон махсулотларини етиштириш бахор ва жазирама ёз фаслига тўгри келади. Шу боисдан бу махсулотларни иложи борича нес-нобуд қилмасдан йигиб олиш ва қайта ишлашни тўгри ташкил этмасдан туриб ахолини дон махсулотлари билан тўла таъминлаб бўлмайди. Дон етиштириш миқдори ортиб борган сари уларни сақлаш ва қайта ишлаш хам такомиллашмоқда, янги замонавий омборхоналар ва қайта ишлаш корхоналари барпо этилмода.