Греция кудратли бўлган даврларда унинг сиёсий ва маданий маркази Афина бўлган эди. Ўша даврларда йирик шаҳар Афинанинг иморатлари анча тартибсиз курилган эди. Ок суяк афиналикнинг уй-жойи оддийгина: тарашланган тошдан килинган деворлар оҳак билан оқланарди. Кичик-кичик хоналарда устига чойшаб ёпилган ўрин-тўшак, стул, курсилар, сандиклар бўларди. Бир нечта чиройли кўзачалар бўлар, деворларга курол осиб қўйилар, оддий мойчирок ва манкал — уйнинг безаги бор-йўғи мана шундан иборат эди. Лекин булар греклар уй-жойларининг қиёфасига бефарк, деган маънони асло билдирмасди. Қадимги грек ёзувчиси ва тарихчиси Ксенофонтнинг қаҳрамонларидан бири мана нималар дейди: «Кундалик ишлатиладиган энг оддий мебель, уй-рўзғорда ишлатиладиган энг оддий буюмлар тўғри жой-жойига кўйилса, ниҳоятда чиройли кўринади, ҳатто ошхонадаги туваклар ақл билан жойлаштирилган бўлса, ёқимли кўринишга эга бўлади».