Халқ таълими тизимида (жумладан) муҳим ўринни эгаллаган умумий таълим мактаблари республикамиз хаёти билан чамбарчас боғланган бўлиб, давлатнинг мафкуравий, маданий вазифаларига хизмат қилади. Шунинг учун хам республикамиз хукумати, халқ таълими вазирлиги жойлардаги хокимиятлар ва жамоатчилик халк таълими тизимини жумладан, умумий таълим мактабларини ривожлантириш, уларнинг тармоқларини кенгайтириш ва янги бинолар билан таъминлаш, моддий ва техника базасини мустахкамлаш хамда уларни юқори билимга эга бўлган ўқитувчилар билан таъминлаш борасида бир катор тадбирларни амалга ошириб келмокдалар.