Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва немис мақолларининг ўзига хос хусусиятлари, тематикаси, тузилиши, бадиияти ва образлар тизимини типологик нуқтаи назардан аниқлаш ва шу орқали келажакда тузиладиган ўзбек ва немис мақоллари, фразеологик луғатларига назарий асос тайёрлаш, электрон таржима дастурлари учун манба яратишдан иборат.