Монографияда мамлакатимизнинг жанубий ҳудудида жойлашган Сурхондарё вилояти (Бойсун, Кўҳитанг флораси таркибидаги эндем ва камёб бўлган 41 оила, 78 туркумга мансуб 150 турдаги ўсимлик рўйхати ҳамда уларнинг биологик тавсифи, тарқалиш ареали ва экологияси ҳамда камайиб
кетиш сабаблари тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.
Монографиядан флористлар, систематиклар, ботаниклар, экологлар, қўриқхона илмий ходимлари, олий ўқув юртларининг биология, география, экология таълим йўналиши талабалари, академик лицей ўқувчилари ҳамда шу соҳа билан қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.