Монографияда жануби-ғарбий Наманган шевалари товушлар тизимининг таснифи ва тавсифи, ўзига хос фонетик-фонологик хусусиятлари, уларнинг тaриxий гeнeзиси, тарқалиши ва амал қилиш ареалини белгилаш масалалари ҳақида фикр юритилади. Шевадаги фонетик-фонологик хусусиятлар ва қонуниятларнинг воқеланиш жараёнлари қиёсий-тарихий ёритилган. Жануби-ғарбий Наманган шевалари ареалидаги ўзига хос лингвистик хусусиятлар, жаҳон туркий тиллари ва бошқа ўзбек шевалари билан артикуляцион-акустик жиҳатларидаги муштарак белгилар экспедициялар натижасидаги мисоллар асосида аниқланган ва улар ҳақидаги хулосалар баён қилинган.