Ушбу маърузалар матнида ҳозирги замон иқтисодий география фанининг объекти ва предмети, асосий тушунчалари ҳамда айрим қонуниятлари тўғрисида сўз юритилади. Шунингдек, унда ишлаб чиқаришни ижтимоий ва ҳудудий ташкил этиш шаклларининг ҳамда моддий ишлаб чиқаришнинг тармоқлари – саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт географиясининг ҳам қисқача мазмуни берилган.