Ушбу курсда сервис соҳасига қарашли корхона ва ташкилотларда хўжалик фаолияти кўрсаткичларини ҳозирги давр талабларига мос келган ҳолда таҳлил қилиш ва режалаштириш ва уларни иқтисодий жиҳатдан асослаш масалаларини, компьютер ва электрон ҳисоблаш машиналаридан фойдаланилган ҳолда зарурий кўникмаларни амалий дарсларда олиш таъминланади. Семинар дарсларда хизмат кўрсатиш соҳасининг шаклланиши ва ривожланишинг назарий асослари ва бошқа муҳим масалалар атрофлича ўрганилади.