Мазкур мақола бошланғич синф немис тили дарсликларида этнографизмларнинг қандай берилганлигига бағишланган бўлиб, унда дарсликдаги этнографик атамалар ўрганилади. Ва тили ўрганилаётган мамлакатнинг маданияти, байрамлари, урф–одат ва анъаналари бошланғич синф ўқувчилари онгида қандай мустаҳкам ўрин эгаллаши мумкинлиги ҳақида фикрлар юритилиб, таҳлил қилинади. Бундан ташқари немис халқининг яна қайси байрам , урф-одат ва анъаналари болалар хотирасида ёрқин таъассурот қолдириши мумкинлиги ва уларни ҳам дарсликка киритиш кераклиги ҳақида таклифлар берилади. Мақолада немис ва ўзбек халқининг машхур байрамлари таққосланади.